UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:36Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   4 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   8 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  1 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"ни яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5

“Бу шармандалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди Янгиликлар

“Бу шармандалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди

“Реал” посбони Тибо Куртуа жамоасининг “Мальорка”га (0:1) учралган мағлубияти ҳақида гапирди.

“Биз худди шундай “Мальорка”ни кутгандик. Мураббийларимиз рақиб бизга нисбатан максимал равишда интенсив ҳаракат қилишини ва биз уларга муносиб жавоб қайтаришимизни айтганди. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, аммо охирги пас етишмади. Рақибда эса деярли имконият бўлмасада, уч очкони қўлга киритди. Ўйлашимча, бу (натижа) шармандаликдан бошқа нарса эмас. Биз бу учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди.

“Барселона” билан баҳснинг қолдирилганлиги бизга қандайдир таъсирини ўтказди, деб ўйламайман. Деярли барчамиз терма жамоа таркибида эдик ва бу ҳақда ўйлашга кўп ҳам вақтимиз йўқ эди”, дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Ушбу мағлубиятдан кейин қироллик клуби Ла Лига турнир жадвалининг энг юқори поғонасини ашаддий рақиби “Барселона”га бўшатиб беришга мажбур бўлди. Айни пайтда мадридликлар “Барса”дан бир очкога ортда қолишмоқда. Зидан жамоасини таслим этган “Мальорка” эса 7 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика