Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди
21 май 2024 13:17
Янгиликлар
Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди
Карсон охирги БЕШ мавсумда атиги иккита ўйинда майдонга тушди холос. Нима учун "Сити" раҳбарияти уни қўйиб юбормайди? Бунинг жиддий сабаби бор.
Премьер-лига клубларга 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиш имкониятини беради, аммо улардан 8 нафари Англия клубларининг ёшлар жамоасида камида 3 йил ўйнаган бўлиши шарт. Ушбу қоидага мос тушиши учун "Сити" 15 йил давомида "Лидс Юнайтед"да машғулот ўтказган Карсонни ўз таркибида олиб қолмоқда...
2022 йилда ЕЧЛ доирасида "Спортинг"га қарши баҳсда тажрибали посбон захирадан майдонга тушган ва мухлислар томонидан қарсаклар билан кутиб олинганди. Бу унинг "Сити" сафидаги иккинчи ўйини эди. Карсон "Сити" сафида кўплаб совринлар қўлга киритганини жуда яхши биласиз.
У ҳафтасига 30 000 фунт маош олади, бу Карсон йилига 1,4 миллион фунт ишлаб топади деганидир! Беш йилда иккита ўйинда майдонга тушган ва шунча пул ишлаб топган.
Дунёдаги энг яхши иш!



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар