UZ

Сўнгги янгиликлар

"Бу мен ва оилам учун ажойиб лаҳзалар ва бироз ғамгин ҳолат" – Дэниэл Жеймснинг МЮ ўйинчиси сифатида айтган биринчи сўзлари Янгиликлар

"Бу мен ва оилам учун ажойиб лаҳзалар ва бироз ғамгин ҳолат" – Дэниэл Жеймснинг МЮ ўйинчиси сифатида айтган биринчи сўзлари

Уэлслик вингер "Манчестер Юнайтед" клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Дэниэл 2018 йил ноябрь ойида "Суонси" таркибида дебют қилди ва клуб ҳамда ёши учун ҳисоблаганда ажойиб мавсум ўтказди.

Сульшернинг Жеймс ҳақида айтган сўзлари: "Дэниэл - катта ҳажмдаги салоҳиятга эга, ўйинни кўра олиш ва бир-биридан гўзал пас бера оладиган тарбияли йигит. "Суонси"да шунчаки даҳшат мавсум ўтказди ва "Юнайтед"нинг бир қисмига айланиши учун унда барчаси бор. У билан шартнома имолаганимиздан хурсандмиз ва Дэниэлнинг хизматларидан фойдаланишни интиқлик билан кутмоқдамиз. Бу Жеймс ривожланишини давом эттириши учун мукаммал жой".

21 ёшли Жеймс ҳам бунга жавобан қуйидаги гапларни айтиб ўтди:

"Бу ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири. Мен буни жуда истагандим. АПЛ дунёда энг яхши чемпионат ҳисобланади ва МЮ ўйинчи сифатида ривожланишим учун идеал макон. Бу мен ва оилам учун ажойиб лаҳзалар ва бироз ғамгин ҳолат. Отам ушбу ёрқин вазиятни кўра олмадилар. Оле билан ҳамкорликда ишлашни ва жамоа билан учрашиб тезда ишга киришиб кетишни интизорлик билан кутяпман".

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг