Иван Йосович: "Металлург" барқарор жамоа"

Mirjalol Normatov
17 янв 2023
"Металлург" жамоаси бугун бир нечта футболчиларни таништирди.

Сўнгги 3 йилда "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган сербиялик ҳимоячи Иван Йосович эндиликда бекободликлар шарафини ҳимоя қилади. Футболчининг янги жамоаси ҳақидаги фикрларини тингладик. 

"Агентим "Металлург"дан таклиф борлигини айтиб қолди. Кўриниб турибдики жамоада ташкилотчилик яхши. Ўзбекистонда 3 йилдан бери футбол ўйнамоқдаман. "Металлург" барқарор жамоа. 

"Турон"дан ҳам таклиф бор эди. Очиғи Бахтиёр Ашурматовни мураббий сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам ҳурмат қиламан. Аммо якунда Бекобод танловида тўхтадим", - дейди Иван Йосович.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia