

1996 йилда туғилган футболчи 2013 йилдан буён қайси клубда ўйнаса ўша клуб сафида чемпион бўлмоқда. У дастлаб Франциянинг ПСЖ клуби сафида, сўнгра "Ювентус" сафида ўйнади, ҳозирда эса "Бавария" сафида тўп тепмоқда.
2015-2016 йилги мавсумни "Ювентус" сафида бошлаб "Бавария"да ижарада тугатгани учун иккита чемпионлик унинг ҳисобида бор. Куни кеча у фаолиятидаги еттинчи чемпионликка эришди.




