

"F" гуруҳи учинчи турида Франция ва Эрон терма жамоалари очиқчасига ғалаба қозонишни истамасдан ўйнашди. Учрашувнинг видеотакрорларида Эрон терма жамоасининг ўзи "истамай" қилаётган ҳужумини Франция футболчилари очиқчасига ўтказиб юборгани кўринган. Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа Бразилия билан тўқнаш келарди, шу сабабли, икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни "исташмади".
Жаҳон чемпионатини уч очко билан якунлаган Ливия футзал терма жамоаси устози Рикардо Инигез бу ҳолатни шармандали деб атади.
"Ливия Эрон ва Франция ўртасидаги ўйин бўйича расмий шикоят киритади. Бу бизнинг спорт учун шармандалик", -деб ёзади Рикардо Инигез.




