UZ

Сўнгги янгиликлар

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  57 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

Бруну Фернандеш АПЛда етакчи Янгиликлар

Бруну Фернандеш АПЛда етакчи

Англия Премьер лигасида 24 тур ортда қолди.

Айни пайтга келиб АПЛ жорий мавсумида энг кўп вазият яратган футболчи "Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш бўлиб турибди. Португалиялик футболчи шериклари учун 70та вазият яратишга улгурган. Ундан кейинги энг яхши натижани бирданига 3 нафар ўйинчи қайд этиб турибди. "Арсенал" вакиллари Мартин Эдегор ҳамда Букайо Сака, шунингдек "Ньюкасл" етакчиси Киран Триппьер бир хил 61тадан вазият яратишган. "Брайтон" аъзоси Паскал Гросс эса 59та вазият яратган. Энг қизиғи, Бруну энг кўп вазият яратганига қарамай жорий мавсум ассистлари сони бор йўғи 5та. Бу МЮдаги вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик муаммоси билан боғлиқ. Вазиятлар яратишда Брунудан паст кўрсаткичга эга Триппьерда 10та ассист, Гроссда 8та, Сакада эса 7та голли пас бор.


Маълумот учун Бруну Фернандеш 2020/2021 йилги мавсумда ҳам АПЛда энг кўп 95та вазият яратган. 2021/2022 йилги мавсумда эса 89та вазият билан бу борада иккинчи бўлган.


Англия Премьер лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика