

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Саудия Арабистони Про-Лигаси клубининг ақл бовар қилмас таклифига қарамай, Бруну Фернандеш Европада футбол ўйнашни давом эттирмоқчи. Бу борада футболчи томонидан якуний қарор қабул қилинди.
Ўтган мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 57та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 20та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 50 млн еврони ташкил этади.




