Бруней U-17 устози: "Жамоамиз рақибларга етарлича рақобат кўрсата олишига ишонаман"

Sherzod Nurmatov
4 окт 2022
U-17 Осиё Кубоги саралаш учрашувлари олдидан "J" гуруҳидан ўрин олган жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб Бруней ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Адмирулризал Б Арби матбуот анжуманида иштирок этди.

- Саралаш босқичи ҳақида

- Ҳар икки жамоа жуда ҳам кучли ҳисобланади. Бизнинг жамоа уларга етарлича рақобат кўрсата олишига ишонаман. Биз мусобақага бор эътиборимизни қаратганмиз. Шри-Ланкани мусобақада қатнашмаслиги бизга ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. 

- Рақибларнинг кучли томонлари ва ташкилотчилик ҳақида

- Ҳар икки рақибимизни ҳам кучли ҳисоблаймиз. Уларни етарлича ўрганиб чиқа олдик. 

Ташкилотчилик масаласида барчаси жойида. Ўзбекистонга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб қоламиз.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia