"Брентфорд" мураббийи Франк шартномани 2027 йилга қадар узайтирди. Жамоа ушбу мавсумда МЮ ва "Ман Сити"ни мағлуб этди

Alisher
24 дек 2022
"Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк шартномани узайтирди.

49 ёшли мутахассис билан янги келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Франк "Брентфорд"ни 2018 йилнинг октябрида қабул қилиб олди ва клубни 2020/21 йилги мавсум АПЛга олиб чиқди. "Брентфорд" ўтган мавсумни 13-ўринда якунлади.

"Брентфорд" 15 турдан сўнг 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа мавсумнинг биринчи қисмида "Манчестер Юнайтед" (4:0) ва "Ман Сити" (2:1)ни мағлуб этди.


AlisherМуаллиф
Манба: brentfordfc.com