

"Футболчига шунчаки ўзига ишонишга ўргатиш керак. У ҳужумчи ва доим унинг ўйинларидан завқ оламан.
Футболчиларга тезкорлик билан ҳужумга ўтишни машқ қиляпмиз. Бунда Вардининг тезлиги муҳим ўрин тутади. Чунки Европада Вардидан яхшироқ ҳужумчилар сони кам.
У дарвоза олдига яқинлашса, голдан бошқасини кутиб бўлмайди. Унда идеал футболчи характери бор. Биз эса Европанинг энг кучли ҳужумчисидан тўғри фойдаланишимиз керак", - деди мураббий.



