

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, "Зўр ТВ" бугун 22:00 да старт оладиган "Барселона" – "Атлетик" учрашуви билан Ла Лига ўйинларини трансляция қилишни бошлайди. Шунингдек, футбол ишқибозлари мазкур телеканал орқали Европа Чемпионлар Лигаси 2024/25 йилги мавсум баҳсларини ҳам кўриб боришга муяссар бўлишади.

Маълумот ўрнида, янги форматда ўтадиган Чемпионлар Лигаси асосий босқичи 17 сентябрдан старт олади.
Аввалроқ "Зўр ТВ" Ўзбекистон ҳудудида Евро-2024 учрашувларини ҳам намойиш қилиб борган эди.



