Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди

Оқил Абдубарноев
16 май 2024
Мамлакат футбол федерацияси 27 майга қадар ўйинлар ўтказилмаслигини маълум қилди.

Бразилияда содир бўлган вайронкор сув тошқинлари миллий чемпионат ўйинларини тўхтатилишига сабаб бўлди.

Мамлакат футбол федерацияси баёнотда айтилишича, барча клублар ўз ўйинларини 27 майгача тўхтатиб туришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат жанубида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида юздан ортиқ киши ҳалок бўлди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: cbf.com.br