Бразилия термасига илк бор чақирилган Жоэлинтон кўз ёшларини тийиб туролмади
30 май 2023 11:28
Янгиликлар
Бразилия термасига илк бор чақирилган Жоэлинтон кўз ёшларини тийиб туролмади

Йиғинга "Ньюкасл" ҳужумчиси Жоэлинтон ҳам жалб қилинди. У Бразилия ОАВга таъсирли интервью берди.
"Мен пляжга кетмоқчи эдим, рафиқам эса Бразилия таркиби эълон қилинишини кутишимни сўради. Агар чақирув олмасам, хафа бўлишим мумкинлиги, пляжда эса бу хаёлимда бўлмаслиги ҳақида ўйлагандим.
Ўз исмимни эшитганимда, йиғлаб юбордим.
Шу пайтда ўзига хос мағрурлик ҳис этдим. Алиансага Европага келиш, Бразилия терма жамоасидан чақирув олиш... Бу лаҳза ҳақида фақат орзу қилиш мумкин.
Миямда қандай яшаганим ва умуман, ҳаммаси ҳақида фильм бор.
Шу йўлларни босиб ўтганимдан, бошдан кечириб ўтганларимдан фахрланаман", – деди ҳужумчи.
Бразилия терма жамоаси вақтинчалик бош мураббийи Рамон Менезес Гвинея (17 июнь) ва Сенегал (20 июнь)га қарши ўртоқлик баҳслари учун қуйидаги футболчиларни жалб қилган:
Дарвозабонлар: Алиссон ("Ливерпуль"), Эдерсон ("Манчестер Сити"), Вевертон ("Палмейрас").
Ҳимоячилар: Данило ("Ювентус"), Вандерсон ("Монако"), Алекс Теллес ("Севилья"), Айртон ("Фламенго"), Эдер Милитао ("Реал"), Ибаньес ("Рома"), Маркиньос (ПСЖ), Нино ("Флуминенсе").
Ярим ҳимоячилар: Андре ("Флуминенсе"), Бруно Гимарайнш ("Ньюкасл"), Каземиро ("Манчестер Юнайтед"), Жоэлинтон ("Ньюкасл"), Лукас Пакета ("Вест Хэм"), Рафаэл Вейга ("Палмейрас").
Ҳужумчилар: Малком ("Зенит"), Винисиус Жуниор ("Реал"), Родриго ("Реал",) Рони ("Палмейрас"), Ришарлисон ("Тоттенхэм"), Педро ("Фламенго").
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар