Бразилия терма жамоаси футболчиси Хитой клубига ўтиши мумкин

Alisher
26 июл 2019
"Цзянсу Сунин" Бразилия терма жамоаси ўйинчисига қизиқмоқда.

"Интер" марказий ҳимоячиси Жоао Миранданинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.

"Цзянсу Сунин" ўйинчига йилига 5 миллион евро маош беришга тайёр.

Ҳимоячи сал олдинроқ Бразилия терма жамоаси билан Копа Америка кубогини қўлга киритди.

34 ёшли Миранда "Интер"га 2016 йил ёзда "Атлетико"дан ўтган эди.

У якунланган мавсум "Интер" таркибида, барча турнирларда 20та ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia