Бразилия президенти терма жамоанинг асосий муаммосини айтди
08 июл 2023 11:27
Янгиликлар
Бразилия президенти терма жамоанинг асосий муаммосини айтди
Бразилия президенти Лула да Силва терма жамоанинг асосий муаммоси ҳақида тўхталди.
"Муаммо Динизда (Бразилия терма жамоасининг амалдаги мураббийи – таҳр.) эмас, балки бизда бугун аввалгидек сифатли жамоа йўқ. Биз ҳозир энг яхши даврда эмасмиз ва бу хурсанд қилгани йўқ. Йигитлар Бразилияни 17-18 ёшда тарк этиб, 36-37 ёшда қайтишмоқда. Биз ишчини юқори чўққида бўлган пайт қўйиб юборяпмиз ва нафақага чиқмоқчи бўлганларни ёллаяпмиз.
Динизнинг шахсияти, креативлик бор, у кийиниш хонасини қандай бошқаришни билади. Футболда кийиниш хонасини мураббий бошқариши керак, чунки ўша ерда тафовутлар келиб чиқади. Менимча, Диниз бу масалада малакали", – деди президент.
Аввалроқ Бразилия терма жамоасининг навбатдаги мураббийи Мадриднинг "Реал" клуби устози бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар