Бразилия Президенти Анчелотти бош мураббий этиб тайинланаётганидан норози
07 июл 2023 08:16
Янгиликлар
Бразилия Президенти Анчелотти бош мураббий этиб тайинланаётганидан норози
Бразилия Президенти Лула да Силвага Карло Анчелотти мамлакат футбол терма жамоаси бош мураббийи бўлиши ёқмаяпти.
Италиялик мураббий "Реал" билан шартномаси якунланганидан сўнг - 2024 йилда терма жамоа бошқарувини қўлга олади.
"Анчелотти хеч қачон Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлмаган.
Нима учун у хаттоки охирги жаҳон чемпионатида иштирок ҳам эта олмаган Италиянинг муаммоларини ҳал қилмайди?", - деди Лула да Силва.
Фикрлар