

Олдинроқ РФИ президенти Виталий Мутко томонлар ўйин ўтказиш борасида музокара ўтказаётгани ҳақида айтганди. Бу мавзу октябрь ойида гаплашиб олинганди. Кейинро Мутко Бразилия томони Россия билан ўйнашга розилигини бироқ июнь ойидаги сана уларга маъқул келмаётганини маълум қилганди.
«Июнь ойидаги ўйинлар борасида бизда тахминий режалар мавжуд. Бразилия Аргентина ва Австралия билан учрашув ўтказади», – деб ёзади Бразилия футбол конфедерацияси матбуот хизмати.




