

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, футболчи "Лейпциг" 25 ёшли испаннинг позициясидаги тўғридан-тўғри рақобатчиси бўладиган Давид Раумни "Хоффенхайм"дан харид қилгани сабаб жамоасини ўзгартиришга яқин.
Ҳимоячи учун "Хоффенхайм" ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо ушбу клуб фақатгина ижара вариантини кўриб чиқмоқда.
Анхелиньо ўтган мавсум "Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 12та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 30 млн еврога баҳоламоқда.



