

"Чайкалар" бу гал 21 ёшли эквадорлик футболчини 70 млн фунтга сотишдан бош тортди. Клуб аввалроқ 60 миллион фунтлик таклифни рад этганди.
Гарчи ўйинчининг ўзи жамоасини ўзгартириб, юқорига интилишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, "Брайтон" ҳамон футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас.
Кайседо "Брайтон"га 2021 йилнинг февралида келиб қўшилган. 2022/23 йилги мавсум у жамоа сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Агар "Брайтон" Кайседони "Арсенал"га 70 млн фунт эвазига қўйиб юборса, бу "чайкалар" тарихидаги рекорд савдо бўлади.



