"Брайтон" "Арсенал"нинг АПЛдаги 9 та ўйинлик ғалабали сериясига чек қўйди

Administrator
19 сен 2026, 21:47
"Брайтон" АПЛ 5-турида Лондоннинг "Арсенал" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб (3:0), "канонирлар"нинг Англия Премьер-лигасидаги тўққизта ўйиндан иборат ғалабали сериясини тўхтатди.

Жамоалар "Американ Экспресс" (Брайтон энд Хоув) стадионида майдонга тушишди. Учрашувда Даррен Ингланд бош ҳакам сифатида ишлади.

АПЛ-2026/2027 мавсумининг дастлабки тўртта турида "Арсенал" тўртта ғалабани қўлга киритган эди. "Тўпчилар" охирги марта Англия чемпионатида 2026 йилнинг 19 апрель куни, ўтган мавсумнинг 33-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (1:2) очко йўқотишган эди.

"Арсенал" турнир жадвалида иккинчи ўринга тушди. "Канонирлар" ва "Манчестер Сити" ҳисобида 12 тадан очко бор. "Брайтон" эса мавсумдаги очколар сонини 10 тага етказиб, учинчи поғонага кўтарилди.



Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.com