"Боруссия" ПСЖдан Обамейянг борасида таклиф олмаган

Aslanov Jasurbek
1 июн 2017, 13:14
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ПСЖнинг Пьер-Эмерик Обамейянг борасида таклиф билдирмаганини эълон қилди.

Бу ҳақда немис клуби спорт директори Михаэль Цорк маълум қилди.

"Ҳозиргача бирор клубдан Обамейянг борасида таклиф олмадик" - дейди Цорк.

Олдинроқ ПСЖ Обамейянг борасида немис клубига таклиф юборгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ruhr Nachrichten