"Боруссия" "Арсенал"га Брандтнинг нархини маълум қилди

Alisher
28 апр 2021
Дортмунднинг "Боруссия" клуби хавбеки Юлиан Брандт "Арсенал"нинг трансфер мақсади ҳисобланади.

"Канонирлар" раҳбарияти 24 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафларига қўшиб олишга уриниб кўришади. Дортмунд клуби босслари Брандт билан 23 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёрлар.

Юлиан "Боруссия"да 2019 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. Унинг "арилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal