«Боруссия» 18 ёшли футболчини 30 миллион еврога сотмоқчи

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2016
«Ливерпуль» ҳамон Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Кристиан Пулишичга қизиқишда давом этмоқда.
Ўтган ёзда Англия клуби 18 ёшли АҚШ терма жамоаси аъзоси учун 11 миллион фунт (12,5 миллион евро) таклиф қилганди, аммо немис клуби таклифни рад қилганди.

«Ливерпуль» Пулишични январь ойида яна бир бор сотиб олишга уринади. Унинг трансфер нархи 27 миллион фунтга (30 миллион евро) кўтарилгани айтилмоқда.

Бу мавсумда футболчи 8та ўйинда 2та гол урди ва 4та голли пас берди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk