

21 ноябрь куни Марко Розе жамоаси АПЛнинг 11-турида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди (2:0) ва кетма-кет 9-ғалабасини қўлга киритди. Англия Премьер-лигаси расмий сайти хабарига кўра, клуб илгари ҳеч қачон кетма-кет 9 та расмий ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Чемпионат доирасида "Борнмут" сўнгги 5 та баҳснинг барчасида зафар қучди — бу ҳам клубнинг АПЛдаги янги рекорди. Ушбу ғалаба жамоага турнир жадвалида вақтинча 4-ўринга кўтарилиш имконини берди.
Учрашувдаги ҳисобни 19-дақиқада Эванилсон очди, биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса Жастин Клюйверт мезбонлар устунлигини оширди. Бразилиялик ҳужумчи чемпионатнинг кетма-кет 6-ўйинида гол уриб, ўзининг сермаҳсул сериясини давом эттирди. Меҳмонлар эса бирорта ҳам гол билан жавоб қайтара олишмади.
Марко Розе мавсумлар оралиғида Андони Ираола ўрнига "Борнмут" бош мураббийи этиб тайинланганди. Жамоанинг Премьер-лигадаги навбатдаги рақиби "Фулхэм" бўлади (29 ноябрь).



