"Борнмут" футболчиси "Челси"га ҳам "Манчестер Сити"га ҳам ўтмоқчи эмас

Mirjalol Normatov
31 мар 2020
Голландиялик футболчи клубдан кетмайди.

"Sky Sports" хабарига кўра, "Борнмут" марказий ҳимоячиси Натан Аке ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмоқчи эмас. 24 ёшли голландиялик футболчи "Челси" ва "Манчестер Сити" клубларининг қизиқишларига қарамай, иш жойини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти.

Маълумот учун, АПЛнинг жорий мавсумида 23 ўйинда майдонга тушган Аке 2 гол, 1та самарали узатмага муаллифлик қилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports