UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Бонуччи ЖЧ саралаш тизимини танқид қилди Янгиликлар

Бонуччи ЖЧ саралаш тизимини танқид қилди

ЖЧ-2022га чиқиш имкониятларини қўлдан чиқарганидан кейин Италия термаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи саралаш тизимини танқид қилди.

Итальянлар ўз майдонида Шимолий Македонияга мағлуб бўлиб, ЖЧдан қуруқ қолди.

"Биз фақатгина бир ўйин ўтказдик, бу абсурд тизим. Ўша ўйин ҳам биз учун омадсиз якунланди, бу шунчаки ақлсизлик.

ЖЧга саралаш аввало доиравий тизимда гуруҳ босқичида, омадсизлик бўлса турнирда иштирок этиш керак. Бунда эса барча кўрганидек исталган натижа бўлиши мумкин.

4 ёки 5 ўйинда мағлуб бўлиб, ЖЧга чиққан термалар ҳам бор. Биз эса 92-дақиқада гол ўтказиб, мундиалдан қуруқ қоляпмиз. Бу мутлақо мантиқсизлик.

Албатта, бу орқали биз ўзимизни оқламоқчи эмасмиз. Яхшироқ ўйин кўрсатишимиз, ўзимиз истаган жойда бўлишимиз керак эди.

Европа чемпионатидан кейин ўзимизни бироз йўқотиб қўйдик. Бу эса ЖЧга чиқишимизда катта тўсиқ бўлди", - деди Бонуччи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика