Бонуччи "Бавария"га қарши ўйингача тайёр бўлади

Aziz Tukhtamuradov
16 фев 2016, 19:10
"Наполи"га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган "Ювентус" футболчиси Леонардо Бонуччи "Бавария" билан бўладиган ўйингача тайёр бўлади.

Туринликлар мураббийлари штаби футболчининг соғлиғи борасида таваккал қилмоқчи эмаслар ва у А Серия доирасида "Болонья"га қарши бўладиган ўйинда майдонга тушмайди.

28 ёшли футболчи ушбу мавсумда Италия чемпионатида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 1 голли узатма муаллифига айланди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football-italia.net