

"Болтон" футболчилари маошдаги қарздорликлар ёпилмагунига қадар майдонга тушмасликни маълум қилганидан сўнг Англия футбол лигаси ўйин бошланишига 16 соат қолганида баҳсни бекор қилди.
Ўйин тақдирини интизом қўмитаси ҳал қилади. Мезбон жамоа жазоланиши мумкин.
Олдинроқ, "Болтон" Англиянинг учинчи даражали лигасига тушиб кетгани маълум бўлган эди.



