"Болонья" ҳужумчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради

Sherzod Nurmatov
5 сен 2023
Италия клуби форварди Муса Барроу "Ал Таавон"да ўйнайди.

"Sky Sports" хабарига кўра, "Болонья" ҳужумчиси Муса Барроу фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" жамоасида давом эттирадиган бўлди.

24 ёшли гамбияликнинг трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил қилади. Барроу ва "Ал Таавон" ўртасидаги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.

Муса Барроу жорий мавсум "Болонья" сафида ўйнамади. У ўтган мавсумда 25 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports