"Болонья" Арнаутович учун "Манчестер Юнайтед"дан 14 миллион евро талаб қилди

Alisher
10 авг 2022
"Манчестер Юнайтед" ва "Болонья"нинг ҳужумчи Марко Арнаутович борасида музокаралари тафсилотлари маълум бўлди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, итальян клуби 33 ёшли австриялик футболчи учун 13-14 миллион евро олмоқчи.

МЮ форварднинг харидига жиддий тарзда қизиқиш билдирганди, аммо мухлислар норозилиги сабаб бу ғоядан воз кечишди. "Манчестер Юнайтед" Арнаутовични харид қилмайди, клуб музокараларга қайтишни режалаштирмайди.

Арнаутович ўтган мавсум "Болоньян" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano