Боливияда 25 ёшли футболчи коронавирусдан вафот этди

Alisher
30 май 2020, 16:32
Дейберт Франс Роман Гузман коронавирус инфекцияси туфайли 25 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда Боливия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Роман Боливия чемпионатининг қуйи дивизионларида ўйнайдиган Тринидад университет жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Хабар қилинишича, олдинроқ футболчининг отаси Белизарио Роман ва амакиси Кармело Роман ҳам коронавирус туфайли ҳалок бўлишган.


AlisherМуаллиф
Манба: FBF