UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  0 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  0 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  1 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  11 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  0 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  19 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  3 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  4 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  15 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  23 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  34 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  10 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  1

Болалар ва ўсмирлар ўртасида "Наврўз" мусобақаси финали бўлиб ўтди Янгиликлар

Болалар ва ўсмирлар ўртасида "Наврўз" мусобақаси финали бўлиб ўтди

Теглар :  Наврўз кубоги
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тақвим режасига асосан 2004 йилда туғилган болалар жамоалари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган мусобақа якунига етди.

ЎФАга қарашли сунъий қопламали майдон ҳамда “Чиғатой” спорт базаси майдонида ўтаётган 2004 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада жами 13та жамоа қатнашди.

Бугун ушбу турнирнинг 3-ўрин учун баҳси ва финали бўлиб ўтди.

3-ўрин учун кечган баҳсда “Ифтихор” ФМ “Пахтакор” футбол академияси билан куч синашди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Пенальтилар сериясида “Ифтихор” футбол мактаби жамоасига омад кулиб боқди – 4:2.

Финалда “Нефтчи” БЎФМ “Насаф” БЎФМга қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда “Насаф” БЎФМ 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.



Мазкур мусобақани Ўзбекистон футбол ассоциацияси селекционерлари кузатиб боришганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Истеъдодли футболчилар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига жалб қилинади.

2006 йилда туғилган болалар жамоалари ўртасида мусобақа 2 апрель куни бошланади.

Рейтинг: +2   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика