Бобур Йўлдошевга Суперлиганинг 3та жамоаси қизиқмоқда

Iskandarov Abdulaziz
11 янв 2023
Тажрибали ҳимоячи янги мавсумни қаерда бошлайди?

Бизга маълум бўлишича, Бобур Йўлдошевга Суперлиганинг "Нефтчи" ва "Бухоро" жамоалари қизиқиш билдиряпти. Қолаверса, "Қизилқум" ҳам футболчисини ўзида қолиб қолишга ҳаракатини бошлаган. 

Ҳимоячи ўтган мавсум "Қизилқум" сафида Суперлигада 17та учрашувда майдонга тушди ва 4 маротаба сариқ, 1 маротаба қизил карточка билан жазоланди. Футболчининг клуб билан шартномаси 20 декабрь куни якунланган эди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia