Бобур Йўлдошев: “Мақсадимиз – cовринли ўринлардан бирини қўлга киритиш ҳисобланади”

Iskandarov Abdulaziz
9 сен 2022
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Олимпик” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Бобур Йўлдошев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Олимпик” жуда яхши жамоа. Улар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. Шу тариқа давом этишса, янада яхши натижалар бўлишига ишонаман. Темур ака Кападзе билан илгари бирга ўйнаганман. У инсонни яхши биламан. Ажойиб жамоа туза олган. 

Биз кубокдан чиқиб кетдик. Эндиликда чемпионатга бор эътиборни қаратамиз. Мақсадимиз совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш ҳисобланади. Шунга қараб ҳаракат қиламиз.

Тўғриси, жорий мавсумдаги ўйинларимдан қониқиш ҳосил қилмаяпман. Чунки жароҳат олдим. Худо хоҳласа, аввалги спорт формамни қайтариш учун астойдил ҳаракат қилмоқдаман. Ҳаммаси жойига тушиб кетади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia