Бобур Фарҳодов: “Лутфулла Тўраевнинг ажойиб пасини голга айлантирмасам бўлмасди”

Narzulla Saydullayev
24 янв 2020
“Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичидан ўрин олган “Ал Завра”га қарши учрашувда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

Учрашувда киритилган голлардан бирига захирадан ўйинга қўшилган Бобур Фарҳодов муаллифлик қилди. Биз эса учрашув якунига етгач ушбу футболчидан фикрларини билдик.

“Яхши ўйин бўлди. Рақиб сезганимиздек кучли жамоа экан. Улар биринчи бўлимда бизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Халқаро даражадаги учрашувда биринчи бор тўп тепдим. Худога шукур мен учун ҳаммаси яхши ўтди. Голга келадиган бўлсак Лутфулла Тўраевнинг ажойиб пасини голга айлантирмасам бўлмасди. Рақиб уч ой давомида биронта учрашувда майдонга тушмаган бўлсада, уларни мураббийларимиз яхши ўрганиб чиқишган эди. Майдон ҳолати юқори даражада бўлганида биз ҳам, рақиб ҳам бошқача ўйнаган бўларди. Иккинчи бўлимда устунлик тўлиқ биз томонимизда бўлди”, - деди Бобур Фарҳодов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia