

- Бизни олдинда жуда муҳим ўйин ва шу билан бирга жиддий рақиб кутиб турибди. Ҳеч кимга сир эмаски, “Насаф” мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири саналади. Яхши шаклланган жамоа. “Аждарлар” футболимизда ўз ўрнига эга ва осиё чемпионлар лигаси қатнашчиси ҳамдир. Шу боис уларга қарши ўйин осон бўлмайди. Рақиб таркибида ҳар томонлама индивидуал футболчилар етарлича топилади. Биз энди шуб клубдан очко олишга харакат қиламиз ва бунга тайёрмиз. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини амалда тўғри бажара олсак, буни уддалай оламиз. Қандай бўлмасин майдонда “Насаф”га жиддий қаршилик кўрсатиб, ўз мақсадимизга эришишимиз шарт, - дейди Акбаров.
"Андижон" матбуот хизмати




