

Ўтган ҳафтада 35 ёшли футболчи Мюнхен клуби билан машғулотлар олиб бораётганди. Бироқ томонлар тўлақонли ҳамкорлик қилмайдиган бўлишди. Зўравонлик билан айбланаётганлиги сабабли судга берилгани учун клуб футболчи билан шартнома имзоламасликка қарор қилган.
Айни дамда Боатенг эркин агент бўлиб турибди. У 2011-2021 йиллар давомида "Бавария" таркибида ҳаракат қилган ва 363 ўйинда 10 гол ҳамда 25 ассист қайд этган.



