

ЖЧ-2018 саралаш босқичида Болгариядан учралган мағлубиятдан кейин мамлакат терма жамоаси раҳбарияти 55 ёшли мутахассис билан тузган шартномани бекор қилди.
Голландияликлар саралаш баҳсларини омадсиз бошлаб, 5 та ўйинда атиги 7 очко тўплашди. 5 турдан кейин жамоа турнир жадвалида етакчилик қилаётган Франциядан олти очкога ортда қолган ҳолда 4-поғонани банд этиб турибди.
Эндиликдан ушбу терма жамоани Италияга қарши кечадиган ўртоқлик баҳсида Блинднинг ёрдамчиси Фред Грим майдонга бошлаб тушади.



