

"Ўртада келишув бор эди. Унга кўра Россия ва АҚШ ЖЧ-2018, ЖЧ-2022 мусобақаларини қабул қилиши керак эди. Барчаси дипломатик тарзда ҳал қилиб бўлинганди".
Шунингдек, у Франциянинг ўша пайтдаги бош вазири Николя Саркози УЕФА президенти Мишель Платинини Қатарга овоз беришга мажбурлаганини айтиб ўтди.
Мезбонларни аниқлайдиган сайловларга бир ҳафта қолганида Платини менга қўнғироқ қилди: "Мамлакат бошлиғи менга Франциядаги ҳолатни ҳам ҳисобга олишим зарурлигини айтди". Шу орқали у бошқаларга ҳам таъсир кўрсата олган", - дейди Блаттер.
Якуний натижага кўра эса Қатар Американи 14:8 ҳисобида мағлубиятга учратган.



