"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди

Sherzod Nurmatov
27 янв 2026, 12:29
2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ғояси ахборот маконида тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда.

Бу ташаббусни футбол оламидаги нуфузли шахслар ҳам қўллаб-қувватлаяпти.

Ҳозирда коррупция айбловлари билан боғлиқ ишларда тилга олинаётган ФИФА собиқ президенти Зепп Блаттер мундиални бойкот қилишга чорлади.

"Мухлислар учун ягона маслаҳат бор: АҚШдан йироқ бўлинг! Менимча, Марк Пит бу Жаҳон чемпионати масаласини шубҳа остига қўяётганида ҳақ", – деб ёзди Блаттер X'даги аккаунтида.

Аввалроқ Франция спорт вазири ЖЧни бойкот қилиш ғоясини рад этиб, ушбу мусобақа спорт мухлислари ҳаётининг муҳим қисми эканини таъкидлаган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/SeppBlatter