"Бишкек Арена"нинг қурилишига қанча пул сарфлангани маълум бўлди

8 сен 2026, 09:55
Қирғиз Республикасининг бош аренаси ҳисобланмиш "Бишкек Арена"нинг қурилишига қанча пул сарфлангани очиқланди.

Бу ҳақда президент матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди. Матбуот котибининг маълум қилишича, ушбу аренанинг қурилиши учун жами 386 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Аввалроқ ушбу стадионнинг қурилиши учун 60 миллион доллар сарфлангани ҳақида хабар берилганди. Бироқ бу маълумотни президент матбуот котиби инкор қилиб чиқди.

"Бундай масштабдаги объектни 60 миллион долларга қуришнинг иложи йўқ. Ушбу рақамларни фақат пиар мақсадида тарқатишни тўхтатишингизни сўраймиз. Жаҳон тажрибасига мурожаат қиладиган бўлсак, 50–60 минг томошабинга мўлжалланган замонавий стадионлар қурилиши камида 500 миллион долларга тушади. Сиз бундан арзонроққа қурилган бу каби объектларни топа олмайсиз", — деди Алагозов.


Манба: @Sputnik_Kyrgyzstan

Сўнгги янгиликлар

Барча ›