

Германия терма жамоаси Қатардаги Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмагани учун томонлар ўзаро шартномани бекор қилишди.
Германия мусобақа гуруҳ босқичи якунига кўра "E" гуруҳида 3-ўринни эгаллади.
Бирхофф Германия футбол федерациясида 2004 йилдан бери, ҳозирги лавозимда эса 2018 йилдан буён фаолият юритиб келаётганди. Германия кетма-кет иккинчи Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан ўта олмади.



