UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  14 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  4 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  5 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  1 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  8 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7

Биринчи ўринлар бўйича устунлик ван Дейкда. Унда нега совринни Мессига беришди? Янгиликлар

Биринчи ўринлар бўйича устунлик ван Дейкда. Унда нега совринни Мессига беришди?

ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси соврини Лионель Мессига топширилди.

Аргентиналик "The Best" учун курашда Виржил ван Дейк ва Криштиану Роналдудан ўзиб кетди. Энди энг қизиғи - бу қандай содир бўлди.


Сиз пастроқдаги диаграммани кўрган бўлсангиз керак (овоз беришдаги якуний баллар). Унга кўра, Мессида устунлик жуда катта. Аммо аслида бундай эмас.

Биринчи бўлиб тушуниб олишимиз керак бўлган жиҳат: Очко нима учун берилади?


- Овоз бериш тўрт босқичдан иборат: Терма жамоа сардорлари ва мураббийлар, ҳар бир мамлакатдан журналистлар ҳамда ФИФА расмий сайтининг махсус бўлимида рўйхатдан ўтган мухлислар. Овоз берувчиларнинг имконияти тенг, яъни мураббий, сардор, журналист ва мухлисларга балларнинг 25% бўлиб берилади.


Номзодлар бор-йўғи 10 нафар, уларни махсус ҳайъат аниқлаб беради ва уларнинг орасига Хави киради.


- Ҳар бир бюллетендаги биринчи ўрин 5, иккинчи ўрин 3, учинчи ўрин эса 1 очко беради.


- Кейин энг кўп биринчи ўринни олган футболчига якуний 12 бал берилади. Рўйхатнинг энг тепасида бўлиш бўйича иккинчи натижа эгасига 10 ва шундай давом этади. Демак, агар сиз ҳар бир категорияда (журналистлар, мураббийлар, сардорлар, мухлислар) энг кўп биринчи ўринни эгаллаган бўлсангиз максимум 48 очко йиғишингиз мумкин.


Месси учта кетегорияда ғолиб бўлди: Сардорлар, мухлис ва мураббийлар уни ғолиб деб топишди. Журналистлар совринни ван Дейкка топширишди.

Энг қизиғи, Лео ва ван Дейк ўртасидаги фарқ жуда кичик ва агар совринни эски тизимда топширишганида, ҳаммаси бошқача бўларди.


ФИФА ва France Football бўлиниб кетишидан олдин фақат биринчи ўрин учун овозлар ҳисобланарди (якуний баллар бўлмаган ва мухлисларнинг овози ҳисобга олинмаган). Эски тизим бўйича баҳолар қўйидагича бўларди:



Эътибор беринг, биринчи ўринлар бўйича ван Дейк Мессидан устун (90 баллга= 18та бюллетен).

Голландиялик иккинчи ўрин учун баллар туфайли орқада қолиб кетди. Ҳаммасига мураббийлар "Ливерпуль" футболчисини рўйхатга қўшмагани сабаб бўлди. Иккинчи ўрин эгаллаш бўйича Месси ван Дейкдан 27 балл (9та бюллетен) кўп тўплади.


Мессини иккинчи ўринга қўйиб, ван Дейкка балл бермаган мураббийлар рўйхати:


Албания

Самоа

Ангола

Озарбайжон

Колумбия

Конго

Коста-Рика

Чехия

Габон

Гана

Гвинея-Бисау

Эрон

Италия (Манчини)

Шимолий Корея

Руанда

Сенегал

Словакия

Сент-Винсент

Таити

Туркия

Вануату

Венесуэла

Вьетнам



Эски тизим бўйиса Месси ван Дейкни 29 баллга таслим қилган бўларди, фоизда жуда майда рақам бўлади.



Аммо янги қоидалар туфайли балларнинг йиғиндиси муҳим эмас. Асосийси алоҳида категорияда зафар қучиш.


1117-1088 ва 46-38 баллари орасида фарқ бор. Ван Дейкнинг мағлубияти жуда каттадек кўринмас эди.

Ким кимга овоз берганини кўриш ҳам қизиқ.


Криштиану, Месси ва ван Дейк - ўз терма жамоаларининг сардорлари, шу сабабли улар ҳам овоз беришда иштирок этишган. Криш Мессини рўйхатига қўшмади ва Меттейс де Лигтни энг яхши деб ҳисоблади (иккинчи - Френки де Йонг, учинчи - Килиан Мбаппе), Лео эса Роналдуни иккинчи ўринга қўйди. Месси талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси Садио Мане, учничи ўрин де Йонгга насиб этди.


Ван Дейкнинг танлови: Месси, Мане, Салоҳ.


- Машҳур мураббийлар орасида Месси ва Роналдуни ўз бюллетенига қўшмаган машҳур мураббий фақат Йоахим Лёв бўлди. Унинг танлови: Азар, Мбаппе, Мане. Қизиқ, Германия терма жамоаси сардори Мануэль Нойер ҳам икки юлдузни рўйхатга киритмади (Ван Дейк, Мане, Азар).


Месси иккинчи марта Роналдуни кучли учликка киритди. Криш эса ҳеч қачон Леога овоз бермаган.


Месси ва Роналду 2018 йилгача бир-бирига овоз беришмаган. Ўтган йили Лео биринчи марта португалияликни кучли учликка киритди (учинчи ўрин), Криштиану эса рақибини "қора рўйхат"дан чиқармади.


Бошқа қизиқ маълумотлар:

- Роналду фақат бир марта "Барселона" футболчисини кучли учликка киритган (Хави). Бу йилиги Криш Де Йонгга овоз берди, аммо португалияликка унинг "Аякс"даги ўйинни ёққан бўлса керак.


- Месси бунгача икки марта "Реал" футболчиларини бюллетенга қўшган - 2018 йилда Роналду ва Модрич.


- Роналду "Ювентус"га ўтгунига қадар фақат уч марта "Реал"дан бўлмаган футболчиларни ўз учлигига киритган (Фалькао, Хави, Снейдер).


- Месси 10 марта "Барселона"дан бўлмаган футболчиларни учликка қўшган (Агуэро ва Роналду икки марта, Ди Мария, де Йонг, Мане, Неймар (ўша йили ПСЖга ўтган) Мбаппе, Модрич).

- Роналду ҳеч қачон португалияликни рўйхатга қўшмаган.


- Месси 4 марта аргентиналикларни "Олтин тўп" учлигига киритган.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика