Биринчи лига. 21-турнинг барча натижалари
03 окт 2022 15:23
Янгиликлар
Биринчи лига. 21-турнинг барча натижалари
Про лига учун курашаётган “Шаҳрихончи” клуби кутилмаганда ўз майдонида “Дўстлик-Тошкент”га ютқазиб қўйди, - 0:2. Самарқандда эса “Юниред” клуби “Андижон II”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида муваффақият қозонди.
Про лига учун курашаётган яна бир клуб “Пахтакор-79” эса “Дўстлик-Олтиариқ” майдонига сафар уюштирди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.
Пешқадам “Навбаҳор-ФАРМ” марказий ўйинда “Арал” билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Биринчи лига, 21-тур
«Юниред» - «Андижон II» - 1:0
Гол: Сайёд Давронов, 90 (1:0)
Четлатиш: Азиз Усмонов, 70 (қизил карточка), Фазлиддин Зуҳриддинов, 90+4 иккинчи сариқ (иккиси ҳам «Андижон II»)
«Дўстлик-Олтиариқ» - «Пахтакор-79» - 0:2
Голлар: Акбар Холдоров, 41 (0:1), Жулиус Анани, 90+3 (0:2)
Амалга оширилмаган пенальти: Раҳматтило Ўктамов, 14 (пен)
«Шаҳрихончи» - «Дўстлик-Тошкент» - 0:2
Голлар: Абдулазиз Раҳимов, 17 (0:1), Абдулазиз Раҳимов, 45 (0:2)
«Қумқўрғон» - «Насаф-ФАРМ» - 1:0
Гол: Саидазиз Самадов, 38 (1:0)
«Навбаҳор-ФАРМ» - «Арал» - 1:1
Голлар: Шамсиддин Сагдуллаев 33 (0:1), Ҳумоюн Содиқов 83 (1:1)
Четлатиш: Бекзод Турсунов 64 иккинчи сариқ, Азамат Алланиёзов 89 (қизил карточка, иккиси «Арал»)
«Қизилқум-ФАРМ» - «Бунёдкор-ФАРМ» - 3:2
Голлар: Икром Эркинов 20 (0:1), Алишер Саноев 27 (1:1), Ислом Каримов 55 (1:2), Илҳом Кенжаев 67 (2:2), Асадбек Асадов 75 (3:2)
«Чиғатой» - «Локомотив-БФК» - 3:1
Голлар: Асрор Қулаҳмедов 13 (0:1), Сарвар Шарипов 30 пен (1:1), Муҳаммадюсуф Ҳабибуллаев 54 (2:1), Абдужаббор Зуҳриддинов 74 (3:1)
Четлатиш: Шаҳбоз Азимов 60 иккинчи сариқ («Локомотив-БФК)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар