

Мухлисларга "Навбаҳор", "Нефтчи", ОКМК, "Қўқон-1912" жамоаларидаги фаолияти билан танилган тажрибали футболчи Алишер Саматов мавсумнинг иккинчи қисмини "Пахтакор-79" сафида ўтказади. Футболчи клуб билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоаларида тўп тепган Абдулҳай Исмоилов ҳам ёзги трансферлар вақтида Ангрен клубига кўчиб ўтди.

Клуб икки нафар легионер Малдонадо Алфонсо (Португалия), Доло Эрикни (Либерия) жалб қилганини эълон қилди. Улар ҳам эндиликда "Пахтакор-79" футболчиси ҳисобланади. Улардан ташқари Юнус Рўзибоев, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Жамшидбек Тошпўлатов, Отабек Мустафоқулов, Умиджон Ўктамалиевлар билан ҳам расман шартнома имзоланди.



