

Орадаги бўш вақтдан фойдаланиб жамоамиз аъзолари кечги машғулотлардан аввал Кўҳна Термиз шаҳрида жойлашган зиёратгохларни зиёрат қилдилар. Жамоамиз аъзолари энг асосийси буюк Ислом оламининг уламоси, хадисшунос олим, Ҳаким Ат-Термизий мақбарасида бўлдилар.
Ушбу архитектура иншооти асрлар давомида қурилган мақбара ҳисобланади. Бу ёдгорлик Кўҳна Термиз қалъасининг шимоли-ғарбий бурчаги яқинида IX асрнинг йирик суфий олими "Хакимия" тарикатининг асосчиси Абу Абдуллох, Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн, Ал Ҳаким Ат-Термизий қабри устида қурилган тарихий обидадир.
Жамоамиз эртага 16 апрель куни, 4-турдан ўрин олган, "Сурхон" жамоасига қарши учрашувда омад тилаб қоламиз.

“Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов



