Биринчи лига. Бугун “Насаф-2” ҳам баҳсларга киришади
01 апр 2017 13:31
Янгиликлар
Биринчи лига. Бугун “Насаф-2” ҳам баҳсларга киришади
Биринчи лига иштирокчиси бўлмиш, Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз ҳам, бугун илк учрашувини ўтказади. Улар сафарда Уйчининг (Наманган вилояти) “Хотира-79” жамоаси меҳмони бўлишади. Ушбу учрашувни тошкентлик ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов бошқаради, қанотларда унга Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Равшан Копадзелар ёрдам беришади.
Ҳакамлар ишини Эркинжон Арипов назорат қилади, Фарғона шаҳридан.
Ўзбекистон Биринчилиги, 1-тур
“Хотира-79” (Уйчи) – “Насаф-2” (Қарши)
01.04.2017. Уйчи ш., марказий стадион. 16:00да
Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Бахтиёрхўжа Шавкатов (Тошкент), Равшан Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Эркинжон Арипов (Фарғона)
“Насаф-2” навбатдаги, 2-тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади. Нурали Султонов шогирдлари 4 апрел сешанба куни Тошкентда “Локомотив-БФК” жамоаси билан куч синашади.
Биринчиликнинг 3-тур учрашувини эса, Қаршида ўз майдонида ўтказади. Бу турда улар Қувасойнинг “Цементчи” жамоасини қабул қилишади. Учрашув 13 апрел пайшанба куни Қаршида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар