Биринчи лига. 4-тур статистикаси
25 апр 2016 12:21
Янгиликлар
Биринчи лига. 4-тур статистикаси
Одатга кўра, якунига етган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
ЎЙИНЛАР
* 4-турда жами 8та ўйин бўлиб ўтди.
* Мезбон жамоалардан 4та ғалаба қозонди.
* 3та ўйинда томонлар дурангга имзо чекди.
* Биргина “Норин” жамоаси сафарда ғалаба қозонди.
* Турнинг сенсацион натижаси деб ҳам Жиззахда кечган “Зомин” – “Норин” (0:1) учрашувини кўрсатиш мумкин. Боиси мазкур беллашувда мезбонлар фаворит эди. Бироқ Равшан Бозоров бошқарувидаги “Норин” жамоаси ўйин сўнггида тўп киритиб, ғалабани илиб кетди.
* Турнинг марказий ўйини дея эътироф этилган “Динамо” – “УзДонгЖу” (1:0) баҳсида мезбонлар пенальтидан тўп киритиб, ғалабани расмийлаштирди.
* Урганчликлар эса Муборакда 1:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда дуранг қайд этди.
* “Цементчи” эса мухлисларини ажаблантирди. Косонсойга ташриф буюрган Абдумалик Ҳакимов шогирдлари якунда нурсиз дурангга имзо чекди.
* Энг йирик ҳисобда ғалаба қозонган жамоа “Локомотив-БФК” бўлди. “Ғиждувон” эса аксинча.
«Косонсой» (Косонсой) – «Цементчи» (Қувасой) – 0:0. 2211 томошабин.
«Хотира-79» (Уйчи) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 2:1. 2857 томошабин.
«Зомин» (Зомин) – «Норин» (Ҳаққулобод) – 0:1. 311 томошабин.
«Динамо» (Самарқанд) – «УзДонгЖу» (Андижон) – 1:0. 1532 томошабин.
«Машъал-2» (Муборак) – «Хоразм» (Урганч) – 1:1. 152 томошабин.
«Насаф-2» (Қарши) – «Орол» (Нукус) – 1:0. 44 томошабин.
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 8:1. 34 томошабин.
«Оқ-тепа» (Тошкент) – «Нурафшон» (Бухоро) – 2:2. 93 томошабин.
ГОЛЛАР
* 4-турнинг 8та ўйинида жами 21та гол қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 2,65тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар ҳисобига 15та гол ёзилди.
* Қолган 6та тўпни эса меҳмонлар киритган.
* Ўйинларнинг биринчи таймида 5та гол содир бўлди.
* Иккинчи бўлимда эса яна 16та тўп киритилган. Бундан чиқдики, иккинчи таймда сермаҳсуллик ортган.
* Турнинг энг тезкор голи 8-дақиқада киритилган. “Локомотив-БФК” сардори Шерзод Шарипов пенальтидан “Ғиждувон” дарвозасини ишғол этган.
* Турнинг энг сўнгги голи эса 90+2-дақиқада яна “Локомотив-БФК” – “Ғиждувон” ўйинида содир бўлган. Мезбонлар ўйинчиси Исломбек Ярашев учрашувда сўнгги тўпни киритиб, ҳисобни янада йириклаштирган.
* 5та пенальти содир бўлди.
Фарҳод Шокиров (“Хотира-79”) – ноаниқ.
Омад Тойлоқов – (“Динамо”) – аниқ.
Шерзод Шарипов – (“Локомотив-БФК”) – аниқ.
Суннат Саидов – (“Локомотив-БФК”) – аниқ.
Берумий Абдунабиев – (“Оқ-тепа”) – аниқ.
* 1та дубль! “Нурафшон” ҳужумчиси Феруз Бобоқулов Тошкентда “Оқ-тепа” билан ўйинда иккита тўп киритди. Якунда унинг жамоаси дуранг қайд этган.
* 1та хет-трик! “Локомотив-БФК” етакчиси Суннат Саидов жамоасининг “Ғиждувон”га қарши ўтказган баҳсида рақиб дарвозасига 3та тўп киритди.
* Ушбу турда энг кўп тўп киритган жамоа “Локомотив-БФК” бўлди. 8та гол!
* “Ғиждувон” эса аксинча, ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоага айланди.
* “Косонсой”, “Цементчи”, “Динамо”, “Норин”, “Насаф-2” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришган.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 8та ўйинда жами 39та сариқ карточка қайд этилган!
* Ҳар бир учрашувга ўртача 5тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоалардан 15 нафар футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган бўлса, қолган 24та сариқ карточка меҳмон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган.
* Бундан кўриниб турибдики, меҳмон жамоалари ушбу турда нисбатан кўп қоида бузган.
* Бўлимлар бўйича оладиган бўлсак, биринчи таймда 8та футболчи огоҳлантирилганини кўриш мумкин.
* Иккинчи бўлимда эса яна 31та футболчи сариқ карточка билан жазоланган. Хулоса қилиш мумкинки, учрашувларнинг иккинчи бўлимида қоида бузилишлар жуда кўп бўлган.
* Эътиборлиси “Локомотив-БФК”нинг бирорта футболчиси сариқ ёки қизил карточка олмаган. Интизом борасида “темирйўлчилар” бошқаларга намуна бўлди.
* “УзДонгЖу” эса аксинча. 5та сариқ ва 1та қизил карточка олиб, бу борада бошқаларни ортда қолдирди.
* Турнинг энг кўп қўполликларга бой тарзда кечган учрашуви “Динамо” – “УзДонгЖу” баҳси бўлди. 8та огоҳлантириш ва 1та четлатиш.
* 1та қизил карточка! “УзДонгЖу” ҳимоячиси Абдурасул Комилов жамоасининг сафарда ўтказган учрашувида кетма-кет сариқ карточка олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди. Энди у камида кейинги учрашувни ўтказиб юборади.
ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* “Машъал” – “Хоразм” учрашувини бошқариб борган ҳакам Даулетбой Жалимов ушбу турда энг юқори балл олган ҳакам бўлди. Учрашув назоратчи ҳаками Валентин Шашков нукуслик ҳакамнинг ҳатти-харакатларини 8,3 баллга муносиб кўрди.
* Аксинча ушбу турда энг паст олган ҳакам Игорь Худайдатов бўлди. Тошкентда “Оқ-тепа” – “Нурашон” баҳсини бошқариб борган ҳакамнинг ишини назоратчи Константин Смирнов 7,7 баллга баҳолади.
* Шунингдек тошкентлик Аҳрол Рисқуллаевнинг кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам 7,8 балл олганини айтиш лозим.
«Косонсой» – «Цементчи» – 0:0.
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,2, З. Эркинов (Тошкент) – 7,9, Х. Набиев (Тошкент) – 7,5, А. Жабборов - 9
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
«Хотира-79» – «Ёзёвон-Лочинлари» – 2:1.
Ҳакамлар: Д. Каримов (Тошкент) – 8,0, С. Ульфатов (Тошкент вил.) – 8,4, О. Умаров (Тошкент вил.) – 7,8, И. Носиров - 7
Назоратчи: В. Нажафалиев (Тошкент).
«Зомин» – «Норин» – 0:1.
Ҳакамлар: Ф. Норсафаров (Қарши) – 8,2, М. Каримов (Тошкент) – 8,0, С. Нишонбоев (Тошкент) – 8,0, М. Файзуллаев - 8
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
«Динамо» – «УзДонгЖу» – 1:0.
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент) – 7,8, Д. Жуманиёзов (Урганч) – 8,0, Д. Искандаров (Нукус) –Ш. Қамаров - 8 8,0,
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
«Машъал-2» – «Хоразм» – 1:1.
Ҳакамлар: Д. Жалимов (Нукус) – 8,3, Т. Суюнов (Гулистон) – 8,0, Д. Убайдуллаев (Гулистон) – 8,0, Р. Абдувоҳидов - 8
Назоратчи: В. Шашков (Тошкент).
«Насаф-2» – «Орол» – 1:0.
Ҳакамлар: А. Шукуруллаев (Тошкент) – 8,1, С. Еремеев (Тошкент) – 7,5, Х. Ўролов (Тошкент вил.) – 8,4, К. Расулов - 9
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).
«Локомотив-БФК» – «Ғиждувон» – 8:1.
Ҳакамлар: Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,2, Ш. Қаюмов (Жиззах) – 8,0, Ш. Юлдашев (Гулистон) – 8,1, С. Еремеев – 9
Назоратчи: Ш. Бозоров (Наманган).
«Оқ-тепа» – «Нурафшон» – 2:2.
Ҳакамлар: И. Худайдатов (Тошкент) – 7,7, Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,1, А. Жўрахонов (Андижон) – 8,3, Ж. Акмалов - 8
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши).
МУХЛИСЛАР
* 4-турнинг 8та ўйинига жами 7234та томошабин ташриф буюрган.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 904 нафардан мухлис демакдир.
* Энг кўп мухлис Уйчи туманида кечган “Хотира-79” – “Ёзёвон-Лочинлари” баҳсида кузатилди. 2857та томошабин!
* Аксинча энг кам томошабин яна Тошкентдаги баҳсда қайд этилди. “Локомотив-БФК” – “Ғиждувон” ўйинини кўриш учун атига 34та томошабин кирган.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Косонсой» (Косонсой) – «Цементчи» (Қувасой) – 0:0. 2211 томошабин.
«Хотира-79» (Уйчи) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 2:1. 2857 томошабин.
«Зомин» (Зомин) – «Норин» (Ҳаққулобод) – 0:1. 311 томошабин.
«Динамо» (Самарқанд) – «УзДонгЖу» (Андижон) – 1:0. 1532 томошабин.
«Машъал-2» (Муборак) – «Хоразм» (Урганч) – 1:1. 152 томошабин.
«Насаф-2» (Қарши) – «Орол» (Нукус) – 1:0. 44 томошабин.
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 8:1. 34 томошабин.
«Оқ-тепа» (Тошкент) – «Нурафшон» (Бухоро) – 2:2. 93 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
5-тур. 25 апрель (душанба)
16:00. “Ёзёвон-Лочинлари” – “Локомотив-БФК”
16:00. “Норин” – “Хотира-79”
16:30. “Цементчи” – “Оқ-тепа”
16:30. “УзДонгЖу” – “Косонсой”
26 апрель (сешанба)
17:00. “Орол” – “Зомин”
17:00. “Хоразм” – “Динамо”
16:00. “Нурафшон” – “Ғиждувон”
27 апрель (чоршанба)
16:30. “НБУ-Осиё” – “Машъал-2”
16:00. “Пахтакор-2” – “Насаф-2”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар