Биринчи лига. 24-тур якунланди
23 окт 2022 19:15
Янгиликлар
Юқори учлик ғалаба қозонди
Турнинг юқорида турган жамоалар муваффақиятли якунлай олди. “Навбаҳор-ФАРМ” ўз майдонида “Қумқўрғон-1977”ни қабул қилди. Голларга бой кечган баҳсда Рашид Ғофуров шогирдлари 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.
“Арал” эса техник ғалабага эришди. Олтиариқнинг “Дўстлик” клуби молиявий муаммолар туфайли Нукусга ташриф буюрмади. Натижада, Неъматтило Қутибоев жамоасига уч очко тақдим этилди.
“Пахтакор-79” эса “Юниред” билан кечган баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди, - 2:1. “Андижон II” эса дербида “Шаҳрихончи”дан устун келди. Шу тариқа, улар 4-ўринга кўтарилиб олди.
24-тур натижалари
“Навбаҳор-ФАРМ” – “Қумқўрғон-1977” – 4:1
Голлар: Асилбек Орифжонов, 21 (1:0), Жавоҳир Ҳусанов, 42 (2:0), Асадбек Зокиржонов, 48 (3:0), Шаҳбоз Ҳасанов, 68 (3:1), Азиз Ҳакимбеков, 73 (4:1)
“Пахтакор-79” – “Юниред” – 2:1
Голлар: Элёр Усмонов, 42 пен (1:0), Сардор Абдуғафуров, 49 (1:1), Жулиус Анани, 53 (2:1)
“Чиғатой” – “Насаф-ФАРМ” – 1:3
Голлар: Аброр Саримсоқов, 22 (0:1), Мустафо Абдуманнопов, 26 (1:1), Жавоҳир Шодмонов, 60 (1:2), Аброр Саримсоқов, 74 (1:3)
“Қизилқум-ФАРМ” – “Локомотив-БФК” – 3:0
Голлар: Алишер Саноев, 20 (1:0), Абдувосидхон Абдурашидов, 35 пен (2:0), Илҳом Кенжаев, 53 (3:0).
“Бунёдкор-ФАРМ” – “Дўстдик-Тошкент” – 0:1
Гол: Сардор Асатиллаев, 3 (0:1)
“Андижон II” – “Шаҳрихончи” – 2:1
Голлар: Азиз Усмонов, 28 (1:0), Дилмурод Абдуқаххоров, 70 (2:0), Миржамол Неъматов, 75 (2:1)
“Арал” – “Дўстлик-Олтиариқ” +:-


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар